Линклар

logo-print

Беларус Ташқи ишлар вазирлиги Грузия Президенти Михаил Саакашвилини танқид қилди.


Саакашвили яқинда Грузия ва Украинада амалга ошган демократик ўзгаришларнинг навбатдагиси собиқ Совет республикаларидан Беларусда юз бериши мумкинлиги тўғрисида баëнот берган эди.
Беларус Ташқи ишлар вазири ўринбосари¸ Саакашвилининг баëнотини Беларус ички ишларига аралашиш¸ деб баҳолади.
Унга кўра¸ Саакашвили ҳар қандай тавсиялардан олдин Беларус билан Грузиядаги яшаш даражасини солиштириб кўриши керак.
Жума куни Саакашвили ГУАМ саммитида беларуслар танлаш ҳуқуқи¸ сўз эркинлиги ва сиëсий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлишлари керак¸ деб баëнот берди.
XS
SM
MD
LG