Линклар

Хитой Президенти Ҳу Цзинтао Япония Бош вазири Юничиро Коизуми билан бугун Жакартада учрашди.


Учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув Осиë ва Африка давлатлари раҳбарларининг Жакарта саммити якунида амалга ошди. Мулоқотдан бир кун олдин Коизуми Иккинчи жаҳон уруши даврида Япония хитойликларга нисбатан қилган ҳаракатлари учун кечирим сўради.
Олдинроқ Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пекин Токио билан дўстона муносабат қилишни исташини¸ аммо¸ бунинг учун Япония ўз тарихига тўғри назар ташлаши кераклигини таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG