Линклар

“Озодлик” радиосининг “Ёшлар вақти” дастурига мухбирлар қабул қилинади!


"Ёшлар вақти". "Озодлик" радиосининг ўзбек ёшлари ҳаётидан уларнинг ўзларига ҳикоя қилиб берувчи янги дастури мана шундай – "Ёшлар вақти", деб номланади.

Янги дастурнинг дастлабки сонлари ҳавога узатилди ва у тездагина ўз мухлисларини топиб олди.

Биз, озодликчилар, "Ёшлар вақти" мавзулари доирасини кенгайтирмоқчимиз ва шу мақсадда истеъдодли ёшларни танлов асосида ишга таклиф қиламиз.

Танловга қўлида ўткир қалами, юрагида ёниб турган ўти, овозида жозибаси бор, у ёки бу воқеа-ҳодиса тўғрисида холис ҳикоя қилиб бера оладиган, ёши 25дан ошмаган йигит-қизлар қатнашиши мумкин.

Журналистика соҳасида тажрибаси бор, она тилидан ташқари инглиз тилида ҳам гаплаша оладиганларнинг танловдан муваффақиятли ўтиш эҳтимоли кўпроқдир!

"Озодлик"нинг "Ёшлар вақти" мухбири бўламан, деганлар радиомизнинг Тошкент бюросига 30 апрель куни эрталаб соат 10 да бемалол, тортинмай кириб келаверсин!

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Қори Ниёзий 1-берк кўчаси, 4-А уй.

Телефонларимиз: 137 44 11; 137 44 12.
XS
SM
MD
LG