Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Саудия Арабистони валиаҳди шаҳзода Абдуллоҳ билан дунё бозоридаги нефть нарҳини муҳокама ӄилди.


Техасда бўлган учрашувда Жорж Буш энг кўп нефть ӄазиб олувчи мамлакатлардан бирининг вакилига,нефть баҳосини пасайтириш зарурлигини тушунтиришга ҳаракат ӄилди:
- Мен энергетика муаммолари, нефтнинг баҳосини мувофиӄлаштириш жуда ҳам муҳимлиги ҳаӄида гапиряпман, валиаҳд ҳам буни албатта тушунади, деб ўйлайман.Баҳонинг юӄорилиги бозорларга зарар келтиради. Сўзлашувларимиз шу муаммо ҳамда Саудия Арабистонининг нефть ӄазиб олишдаги имкониятлари атрофида бўлди.
Валиаҳд Абдуллоҳнинг маслаҳатчиси Одил ал-Жубайр айни масалада бундай деди:
- Биз ӄайта ишланмаган нефть нарҳи талаб ва таклиф ўртасидаги муносабатнинг инъикоси эмас деб ўйлаймиз. Ҳозир дунёда етарлича нефть бор.Гап нефтни ӄайта ишлаш корхоналарининг етишмаслигидадир. Айнан мана бу ҳолат нефть нарҳини кўтариб юборяпти.
XS
SM
MD
LG