Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:41

Кўзи ожизлар яшайдиган уйларга иссиқ сув берилмаяпти


Басира Бухоро шаҳрининг Абай кўчасида жойлашган кўзи ожизлар истиқомат қиладиган кўп қаватли бир неча уйларга 1 мартдан буён иссиқ сув етказиб берилмаётир.

Мазкур уйлардан бирининг бошлиғи Негмурод Ҳайдаровнинг сўзларига қараганда, бу уйларни иссиқ сув билан таъминлайдиган қозонхона кўзи ожизлар корхонаси балансида туради. Айни пайтда корхонанинг ўзи оғир аҳволда.

“Биз уч йилдан буён қозонхонани шаҳар “Иссиққувват” ташкилоти балансига ўтказиш масаласида шаҳар ҳокимлигини мурожаат қилиб келамиз. Лекин бу масала ҳал бўлгани йўқ. Уйларга иссиқ сув йўқлиги муаммоси юзасидан ҳам ҳокимликка қилган мурожаатимиз шу пайтгача ижобий натижа бермай келяпти”, деди Н.Ҳайдаров.

1-гуруҳ ногирони Нодира Қамбарова болалигидан кўзи ожиз. Турмуш ўртоғининг кўзлари ҳам кўрмайди.

Н.Қамбарованинг айтишича, иссиқ сув муаммоси юзасидан вилоят ва шаҳар ҳокимликларига шикоят қилгани борган. У вилоят ҳокими олдига умуман киритилмаган. Шаҳар ҳокимлиги вакиллари эса сув таъминотини тиклашга ваъда берган, бироқ шу вақтгача алдаб юрибди.

Иссиқ сувдан узиб қўйилган кўп қаватли учта уйда 109 оила истиқомат қилади. Шулардан 70 оилада кўзи ожизлар бор.
XS
SM
MD
LG