Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:35

«Меерим» хайрия жамғаримаси


Турғунбек Қирғизистон Бош прокуратураси «Меерим» хайрия жамғармаси устидан жиноий иш ӄўзғади. «Меерим» хайрия жамғармаси Қирғизистоннинг собиӄ президент Асӄар Аӄаевнинг хотини Майрам Аӄаева томонидан таъсис этилган. Мавзу тафсилотлари ҳамкоримиз Турғунбек тайёрлаган лавҳада.

«Мээрим», яъни «Меҳр» хайрия жамғармаси устидан жиноий иш ӄўзғатилгани ҳаӄида 26 апрель куни Қирғизистон Бош прокурори вазифасини бажарувчи Азимбек Бекназаров парламент мажлисида гапирди.

Собиӄ президент Асӄар Аӄаевнинг оиласи ва унинг яӄинлари эгаллаб олган уй-жой, мол-мулк ҳаӄидаги гап-сўзлар аввалроӄ бошланган, ҳатто бу гаплардан Асӄар Аӄаевнинг ўзи ҳам хабардорлигини шу йил 29 март куни «Эхо Москви» радиосига берган интервьюсида айтиб, бундай муносабат билдирганди:

- Гўёки бутун Қирғизистонни Аӄаев оиласи билан унинг яӄинлари эгаллаб олган деган сўзлар бор. Агар мухолифатнинг ўша сўзларига ишонадиган бўлсак, Москванинг ярими ҳам Аӄаевники бўлиб чиӄади.

Шу йилнинг 22 апрель куни Қирғизистон муваӄӄат ҳукумати собиӄ президент Асӄар Аӄаев оиласи билан унинг яӄинларига тегишли уй-жойни, мол-мулкни ва улар эгаллаб олган ҳукуматга ӄарашли муассасаларини текшириш маӄсадида махсус Давлат комиссияси тузди.

«Озодлик» радиоси мухбирининг Бишкекдан хабар ӄилишича:

- Давлат комиссияси ўз фаолиятига кўпчилик ёрдами беришини умид ӄилмоӄда, «Меерим» хайрия жамғармасининг туманлардаги ва Бишкекдаги марказий офисида жамоатчиликни ӄабул ӄилиш жойларини очди.

Бош вазир муовини вазифасини бажарувчи Данияр Усенов парламент мажлисида собиӄ президент Асӄар Аӄаевга кейинги пайтда энг яӄин бўлган амалдорлардан 18 кишининг номини айтиб,улар Давлат комиссиясига ўзлари келиши, сўралган маълумотларни таӄдим этиши лозмлигини уӄтирди:

- Агар бу одамлар давлат билан ҳамкорлик ӄилишдан бош тортишса, улар билан ӄонун доирасида гаплашилади.

Куни кеча собиӄ президентнинг оила аъзолари билан яӄинларига 42 корхона тегишли бўлган деган маълумот республика матбуотида эълон ӄилинган эди.

Асӄар Аӄаев билан унинг яӄинларига тегишли уй-жой ва мол-мулкни текшираётган Давлат комиссияси аъзоси Бўлўт Шерниязовнинг фикрича,бу рўйҳат янада кенгайиши мумкин. Унинг айтишича республика иӄтисодиётида собиӄ президент оила аъзолари:

- Аралашмаган тармоӄ ӄолмаган.
XS
SM
MD
LG