Линклар

Миср Президенти Ҳусни Муборак ва Россия Президенти Владимир Путин бугун Қоҳирада музокара олиб борганларидан кейин ўтказилган қўшма матбуот анжуманида БМТ Ироқда кенгроқ рол ўйнаши кераклигини таъкидладилар.


Муборакнинг айтишича¸ Ироқнинг ҳуқуқ-тартибот муассасаларини қайта қуришда БМТнинг ëрдами таъсирли бўлиши керак.
Матбуот анжуманида Путин жорий йил кузида Москвада Яқин Шарқ тинчлик конференциясини ўтказишни таклиф қилди.
“Биз шу йил кузда Москвада халқаро анжуман ўтказишга чақирамиз. Унда барча алоқадор томонлар¸ ҳамда¸ Россия¸ АҚШ¸ Европа Иттифоқи ва БМТ иштирок этиши керак”¸ - деди
Путин сўннги 40 йил ичида биринчи бор Мисрга ташриф буюрган Россия раҳбаридир.
XS
SM
MD
LG