Линклар

logo-print

Украина Ташқи ишлар вазирлиги сешанба куни Беларус пойтахти Минскда мухолифатнинг норозилик намойиши пайтида қўлга олинган беш нафар украиналик тақдиридан ташвишланиш билдирди.


Мазкур вазирликка кўра¸ Беларус ҳукумати 1963 йили имзоланган дипломатик муносабатлар хусусидаги битимни бузган ҳолда¸ қамоққа олинганларни бориб кўриш учун Украина дипломатларига рухсат бермаган.
Манбанинг билдиришича¸ воқеа муносабати билан Украина ҳукумати Беларуснинг Киевдаги элчихонасига норозилик билдирган.
Интерфакс ахборот агентлигининг билдиришича¸ кеча Минскда ўтказилган намойиш жараëнида беш украиналикдан ташқари 14 россиялик ва 13 беларуслик ҳам қамоққа олинди.
XS
SM
MD
LG