Линклар

logo-print

Москва суди Михаил Ходорковский устидан ҳукм чиқаришни кейинги ойга қолдирди.


Россиянинг ЮКОС нефт ширкати собиқ бошлиғи Ходорковский ва унинг икки ҳамкори устидан бугун суд ҳукми эълон қилиниши кутилаëтган эди. Аммо суднинг бугун эрталаб тарқатган баëнотида айтилишича¸ суд қарори 16 майга қадар қолдирилган.
Ходорковский бундан тақрибан бир йил олдин товламачилик ва солиқ тўламанликда айбланиб¸ жавобгарликка тортилган эди.
Унинг адвокати Генрих Падванинг Озодлик радиосига айтишича¸ у суд ҳукми кечиктирилганидан таажжубда эмас.
“Мен бундай бўлишини кутган эдим. Чунки¸ фикримча¸ бундай катта иш суд томонидан қисқа вақт ичида кўриб чиқилиб¸ ҳукм чиқарилиши мумкин эмас”¸ - дейди Ходорковский адвокати.
XS
SM
MD
LG