Линклар

Путин Москвада Яқин Шарқ тинчлик анжумани ўтказилишини таклиф қилди


А.Арал Яқин Шарқ сафарини давм этдираëтган Россия Президенти Владимир Путин пайшанба куни Исроилга ташриф буюрди. У Қуддусда Исроил Бош вазири ва Ариел Шарон билан учрашиб¸ жорий йил кузида Москвада Яқин Шарқ тинчлик анжуманини ўтказиш масаласини муҳокама қилди. Айни пайтда Путин Сурияга учқичларга қарши ишлатиладиган ракеталар сотиш ва Эрон билан унинг ядровий дастури юзасидан ҳамкорлик қилишни давом этдириши таъкидлади.

Тарихда биринчи бор Исроилга ташриф буюрган Россия раҳбарининг Сурия ва Эрон билан ҳамкорликни давом эттириши тўғрисидаги баëноти унинг ушбу тарихий сафарига соя солгандек бўлди.

Россиянинг Исроил билан уруш ҳолатида бўлиб келаëтган Сурияга учқичларга қарши ишлатиладиган ракеталар сотиш режаси ва Эрон билан ядровий дастурлари бўйича ҳамкорликни давом этдириши Исроил ҳукуматининг эътирозига сабаб бўлди.

Президент Путиннинг айтишича¸ Россиянинг Сурия ва Эрон билан ҳамкорлиги Яқин Шарқ давлатлари мувозанатига таҳдид солмайди. Унга кўра¸ Сурия Россиядан сотиб оладиган ракеталар билан Исроил ҳудудини нишонга ололмайди.

Путин Исроил Президенти Моше Кацав билан учрашганидан кейин бу тўғрида мухбирларга жумладан бундай деди.

“Бизни ҳеч ким масъулиятсиз ëндашаяти¸ дея олмайди. Аксинча биз ҳамкорларимизнинг фикр-мулоҳаза ва ташвишларини инобатга оламиз. Биз кучлар мувозанати ва минтақадаги манфаатларни бузиш учун ҳеч нарса қилмаяпмиз”.

Аммо Кацавнинг айтишича¸ Россиянинг Сурияга сотадиган ракеталари Исроилнинг терроризмга қарши кураш имкониятларини чеклаб қўйиши мумкин.

“Россия халқаро террорга қарши муҳим ишлар қилди. Россия ва Исроил ўзаро муштарак манфаатларга эга. Исроил учун Россия билан муносабатларни ривожлантириш ва қатор масалаларни мувофиқлаштириш ўта муҳим”¸ - деб таъкидлади Исроил Президенти.

У шунингдек¸ Россия ракеталари Ливаннинг Сурия тарафдори бўлган “Ҳизбуллоҳ” жанггари шиа гуруҳи қўлига тушиб қолиши хавфи мавжудлигидан ташвишланиш билдирди.

Путин бундай воқеа юз бермаслиги мумкинлигини таъкидлар экан¸ Исроилнинг Москва Эроннинг ядровий дастурини техникавий жиҳатдан ҳимоя қилмоқда¸ деган танқидларини рад қилди. Унга кўра¸ Россия Эроннинг фақат тинч мақсадларга қаратилган ядровий дастурига ҳамкорлик қилмоқда.

Қуддисда Путин билан музокаралар олиб борган Исроил Бош вазири Шароннинг айтишича¸ учрашув икки мамлакат алоқаларининг мустаҳкамлашувга хизмат қилади.

“Ишончим комилки бу мулоқот Исроил билан Россия ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлайди”¸ - деди Шарон

Исроилга уч кунлик ташрифи давомида Путин Фаластин мухторияти раҳбарлари билан ҳам учрашишни режалаштирган.

Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан учрашувда Россия Президенти жорий йил кузида Москвада Яқин Шарқ тинчлик конференциясини ўтказиш масаласини ҳам муҳокама қилши кутилмоқда.

У бу тўғрида чоршанба куни Қоҳирада Исроилга сафари олдидан баëнат берган эди.

“Биз шу йил кузда Москвада халқаро анжуман ўтказишга чақирамиз. Унда барча алоқадор томонлар¸ ҳамда¸ Россия¸ АҚШ¸ Европа Иттифоқи ва БМТ иштирок этиши керак”¸ - деди Президент Путин.

Бироқ унинг бу таклифи Исроил ва АҚШ томонидан самимий қарши олинмади.
XS
SM
MD
LG