Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Вашингтонда бўлган матбуот анжуманида Ироӄдаги вазиятга тўхталар экан жанггариларни ӄаршилигига ӄарамай, Ироӄда тараӄӄиёт нишоналари кўринаётганини таъкидлади.


Айни чоғда Буш америкалик ҳарбийларнинг Ироӄдан ӄачон чиӄиб кетиши ҳаӄида аниӄ маълумот бермади:
- Ҳарбийларимизнинг Ироӄдан чиӄиб кетадиган аниӄ ваӄтини эълон ӄилишимни айримлар хоҳлаяпти, буни мен сезиб турибман. Шунинг учун,такрор айтаман,ҳозирча бундай жадвал тузиш оӄилона иш эмас. Бу душманларга ӄулай шароит яратиш билан тенг.Биз имконият бўлиши биланоӄ, яъни ироӄликлар ўзини-ўзи ҳимоя ӄила оладиган даражага етган куниёӄ – Ироӄдан ҳарбийларимизни олиб чиӄиб кетамиз.
Шу ўринда Жорж Буш АҚШнинг БМТдаги вакили сифатида Жон Болтон номзодини ӄўллаб-ӄувватлашини яна бир бор таъкидлади. Демократик партия вакиллари бу номзодни танӄид ӄилаяпти.
XS
SM
MD
LG