Линклар

logo-print

Қирғизистон парламенти депутати Баяман Эркинбоев мамлакат президентлигига ўз номзодини ӄўйишини расман эълон ӄилди.


Бишкекдаги матбуот анжуманида Эркинбоев ўзига уюштирилган суиӄасд айнан 10 июлда бўладиган президентлик сайлови билан боғлиӄлигини айтди.
- Бутун масъулият билан айтаманки,бу хужум
ортида сиёсий маӄсадлар турибди. Фикримча бу менинг президентлик сайловида ӄатнашишим тўғрисидаги ӄарорим билан боғлиӄ.

Ўтган пайшанба куни кечӄурун, депутат Эркинбоевни машинасига ўтираётганида, номаълум одамлар ўӄ отиб, яралаганди.
Айни чоғда, Бишкекдаги Олий суд биносини ўраб олган бир неча юз одам норозилик намойишини давом эттирмоӄда. Намойишчилар парламент сайловида номзоди ўтмаган томонларнинг вакиллари бўлиб, улар Олий суд раисининг истеъфосини талаб ӄилмоӄда.
XS
SM
MD
LG