Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:13

Акмал Саидов Ўзбекистоннинг юзига лой чаплашларига йўл қўймайди


Басира Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси қўмитаси раиси Акмал Саидов Бухорода ўтказилган семинар чоғида баъзи халқаро ташкилотларни, жумладан, “Ҳьюман райтс уотч”ни мамлакатда барқарорликни бузишга интилишда айблади.

Ушбу семинар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда 1991 йилда қабул қилинган “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги қонуннинг Бухоро вилоятидаги ижроси ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳақидаги янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

Семинарда янги қонун лойиҳаси Ўзбекистондаги нодавлат ташкилотлар учун анча қулайликларга эга ва имтиёзлар яратиши таъкидланди.

А.Саидов бу қонун ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, мамлакатдаги баъзи нодавлат ташкилотларни фақат чет эл ташкилотларининг молиявий кўмагида фаолият кўрсатишда айблади.

“Мамлакатимизда шундай гуруҳ нодавлат ташкилотлар пайдо бўлдики, улар фақатгина хориждан келаётган садақага фаолият кўрсатади. Улар грант олиш бўйича мутахассисга айланди”, - деди А.Саидов.

А.Саидов баъзи халқаро ташкилотларни мамлакатда мавжуд барқарорликни бузишга интилаётганликда айблади ва булар сирасига “Ҳьюман райтс вотч”ни киритди.

“6-8 йил илгари уларнинг ҳаммаси маҳаллага ёпишганди. Нимага ҳозир йўқ? Кўрдикки, уларнинг маҳаллага кучи етмади”, - деди А.Саидов.

Қўмита раиси “Ўзбекистонга лой чаплатишга йўл қўйилмаслиги”ни алоҳида таъкидлади.

Семинар қатнашчиларидан бири “Озодлик” мухбири билан суҳбатда энди нодавлат ташкилотлар устидан назорат янада кучайишидан хавотир билдирди. У, айниқса, халқаро муассасалар билан ишлайдиган нодавлат ташкилотлар фаолият қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини айтди.
XS
SM
MD
LG