Линклар

Япония Бош вазири Юничиро Коизуми икки кунлик ташриф билан Покистонга борди.


Янги Деҳлидан Исломободга борган Коизуми Покистон Президенти Парвез Мушарраф ва Бош вазир Шайх Азиз билан музокаралар олиб боришни режалаштирган.
Япониянинг Исломободдаги вакилига кўра¸ Коизуми ва Покистон расмийлари ядровий қуролларни тарқатмаслик ҳамда БМТ таклиф қилган ислоҳотлар масалаларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.
1998 йилда Покистон ўзининг атом қуролини синовдан ўтказганида Япония бу мамлакатга кўрсатадиган иқтисодий ëрдамини тўхтатиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG