Линклар

logo-print

Эроннинг ядровий масалалар бўйича вакили Ҳасан Руҳонийнинг бугун айтишича¸ мамлакатнинг ядровий дастури хусусида Европа Иттифоқи билан келишувга эришилмаганидан кейин Теҳрон ядровий дастури бўйича фаолиятини қайта бошлаши мумкин.


Руҳонийга кўра¸ Эрон Натанз иншоотида уранни бойитишни қайта бошлаши эҳтимолдан узоқ¸ аммо Исфаҳон иншоотида айрим фаолиятларни қайта бошлаши мумкин¸ бу тўғрида кейинги ҳафтада узил-кесил қарор қабул қилинади.
Ўтган йилнинг ноябрида Эрон Натанз ва Исфаҳон иншоотларида олиб бораëтган фаолиятини тўхтатиб туришга розилик берган эди.
Европа Иттифоқининг уч давлати – Британия¸ Германия ва Франция музокаралар орқали Эронни ўз ядровий дастуридан воз кечишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ жума куни Лондонда олиб борилган музокаралар натижа бермади.
XS
SM
MD
LG