Линклар

Бугун Истамбулда Ироққа қўшни мамалактлар Ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши иш бошлади.


Йиғилишни очган Туркия Бош вазири Ражаб Тайип Эрдўған¸ “Ироқда бир гуруҳ бошқа гуруҳлар устидан ҳукмронлик қилмайдиган тизим яратилиши керак”¸ деди.
Унга кўра¸ Ироқ сиëсий барқарорлиги хусусидаги хавотирлар фақат Бағдодга эмас¸ балки¸ бутун минтақага тегишлидир.
Туркия¸ Эрон ва Сурия ироқлик курдлар Ироқдан ажралиб чиқиб¸ давлат ташкил қилишлари мумкинлигидан хавотирланмоқда.
Келиб чиқиши курд бўлган Ироқ Ташқи ишлар вазири Ҳушëр Зебарийнинг айтишича¸ янги ҳукумат Ироқ яхлитлиги учун хизмат қилади.
XS
SM
MD
LG