Линклар

Тайван Президенти Чен Шуи-биан Хитойни Тайван ҳукумати билан музокаралар олиб боришга чақирди.


У шунингдек¸ Хитой Президенти Ху Цинтаога шахсий мактуб йўллашини ҳам билдирди¸ аммо мактуб мазмуни ҳақида маълумот бермади.
Тайван Президентининг шубу баëнотидан икки кун олдин Тайван мухолифати раҳбари Пекинда Хитой Президенти Ху Цинтао билан учрашди. Учрашувда тарафлар Тайван ва Хитой ўртасида тинчликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга келишдилар.
Хитой Коммунистик партияси вакиллари билан Куоминтанг миллатчилар партияси раҳбарларининг бу учрашуви 1949 йилдан буëн биринчи бор амалга ошди. 1949 йилда коммунистлар томонидан ағдарилган миллатчилар Тайванга қочиб ўтган эди.
XS
SM
MD
LG