Линклар

Афғонистон расмийсининг билдиришича¸ наркотик моддаларга қарши кураш бўйича полиция ходимлари кетаëтган машина минага учрагани оқибатида уч полициячи ҳалок бўлди ва икки киши яраланди.


Наркотик моддаларга қарши полиция бошлиғи генерал Саид Камол Содатнинг бугун маълум қилишича¸ воқеа мамлакат шарқидаги Кунар вилоятида полиция ходимлари кўкнори экин майдонларини текширишга бораëтганда юз берган.
Генерал Содат рўй берган воқеа юзасидан нарко курьерларни айблади.
Ўтган йил Афғонистонда бутун дунëдаги қора дорининг 78 фоизи етиштирилди.
XS
SM
MD
LG