Линклар

logo-print

Ироқ полициясининг маълум қилишича¸ бугун мамлакатда содир этилган ҳужумлар оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлган¸ 20дан зиëд одам жароҳатланган.


Полицияга кўра¸ пойтахт Бағдодда АҚШ ҳарбий кучларига қарши уюштирилган мина ўрнатилган машина портлатилгани оқибатида камида тўрт фуқаро ҳалок бўлган.
Бугун шунингдек¸ исëнчилар Бағдоднинг текширув пунктида беш полиция ходимини отиб ўлдирди.
Ҳодисада яраланган Ироқ полицияси ходими Тамер Обиднинг айтишича¸ юзига ниқоб кеийб олган қуролли шахслар ҳужум қилган.
“Биз вазифа бажариб турганимизда қуролли шахслар томонидан ўққа тутилдик. Биз уларга жавоб қайтардик. Кейин улар бизни ҳамма томондан ўраб олиб тўртамизни отиб ўлдирди. Мен томда эдим оëғимдан яраландим”¸ - дейди Обид.
XS
SM
MD
LG