Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:54

“Акрамий”лар МХХдан шикоят қилмоқда


Тўлқин 2 май куни “Freedom house” ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонасида акрамийлик диний оқимига аъзоликда айбланган тадбиркорлар, уларнинг яқинлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда таъкидланишича, ҳозир бу оқимга аъзоликда айбланиб фақат тадбиркорлар, муайян мол-мулкка эга шахслар ҳибсга олинмоқда. Уларни терговга тортиш, ҳибсга олиш ҳаракатлари 2004 йил сентябрь ойидан бошланган. Хусусан, Андижон, Сирдарё, Тошкент, Навоийда ўнлаб тадбиркорлар ҳибсга олинган, кўплаб кишилар терговга жалб қилинган.

Матбуот анжуманида акрамийликда айбланиб, жорий йил февралда терговга тортилган “Турон продакшн” корхонаси раҳбари Маъмуржон Қурбонов ҳам қатнашди.

Унинг айтишича, ҳукумат терроризмга қарши кураш мақсадида унинг моддий таъминотига зарба беришга топшириқ берган. Террорчиларнинг ҳақиқий ҳомийларини топиш қийин бўлгани учун ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари мулкдор бўлган диндорлар устидан сохта ишлар қўзғамоқда.

Маълум бўлишича, акрамия билан, асосан, Миллий хавфсизлик хизмати шуғулланмоқда.

МХХ томонидан терговга тортилган тадбиркор Ёқубжон Алиев тергов жараёнида акрамийликда айбланаётганлар қийноқларга солинаётгани, шу йўл билан айбни бўйнига қўйишга уринишаётганини билдирди.

“Мени ҳам уришди. Бошимга уришганида ҳушимдан кетдим. Бошимда қоп бор эди. Мендан ўзлари тўқиган кўрсатмани беришни талаб қилишди. Айтганларини қилмасам, хотинимни олиб келиб зўрлашларини айтди”, - деди Ё.Алиев.

МХХ матбуот котиби Олимжон Тўрақулов “Озодлик” мухбири билан суҳбатда акрамийликда гумон қилинаётганларни ҳибсга олиш асосланган ҳолда амалга оширилаётганини билдирди.

Шунингдек, у МХХ тергов идораларида қийноқлар қўлланишини рад этди.
XS
SM
MD
LG