Линклар

Гулистонда йирик автоҳалокат содир бўлди


Лобар 3 апрель куни Тошкент-Термиз автомагистралининг Гулистон шаҳрига яқин қисмида йирик автомобиль ҳалокати содир бўлди. Норасмий маълумотларга кўра, фожеа оқибатида камида 12 киши қурбон бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, Гулистон шаҳридан чиқаверишда “Маз” русумли юк машинасининг баллони ёрилиб, Самарқанд-Тошкент йўналишида қатнаётган “Мерседес” русумли автобусга урилган. “Москвич” русумли енгил автомобиль уларнинг ўртасига тушиб қолиб, иккига бўлиниб кетган. Автобус эса тўқнашув натижасида ағдарилган.

Воқеа гувоҳи, “Эзгулик” жамияти Сирдарё бўлими раиси Исроил Ризаевнинг таъкидлашича, воқеа жойига биринчи бўлиб йўл-патруль хизмати ходимлари етиб келган. Улардан сўнг бу ерга тез тиббий ёрдам машиналари келган. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари воқеа жойига ҳаммадан кейин етиб келган.

Айни пайтда ҳалокат оқибатида тан жароҳати олган кишилар шифохоналарга жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG