Линклар

logo-print

Қозоғистонда унутилган ӄаҳрамонни «Озодлик» мухбирлари Прагада ӄабрини топди


Турғунбек «Озодлик» радиоси» ӄозоӄ хизмати ходимлари Прага шаҳрида Совет Иттифоӄи Қаҳрамонининг ӄабрини топди.Қаҳрамон Мажид Жунисов бундан 60 йил аввал, Иккинчи жаҳон уруши якунланган –1945 йил 9 май - ғалаба байрами куни - Прага шаҳридаги жангда ҳалок бўлган. Шу ерга дафн этилган. Мажид Жунисов ӄабрини зиёрат ӄилгани 60 йилдан буён Қозоғистондан ҳеч ким келмаган. Мавзу тафсилотлари Турғунбек тайёрлаган лавҳада.

Совет Иттифоӄи Қаҳрамони Мажид Жунисовнинг ӄабрини Прага шаҳридаги Олшанский ӄабристонидан «Озодлик» радиосининг ӄозоӄ хизмати ходимлари Абдуғани Жиянбой билан Эржон Қорабеклар шу йил 1 май куни топди. Абдуғани Жиянбой Қозоғистоннинг «Жас алаш» газетасида ёзувчи Қалмуӄан Исабойнинг «Қозоӄ ӄозоӄни нега изламайди» номли маӄоласи ӄаҳрамоннинг ӄабрини излашга чорлаганини айтади.

«Қозоӄ ӄозоӄни нега изламайди» номли маӄолада Улуғ Ватан уруши пайтида ӄабрлари Европада ӄолиб кетган ӄозоғистонликлар ҳаӄида гап боради.Унда Мажид Жунисовнинг номи алоҳида ӄайд этилади. Унинг номи Қозоғистон энциклопедиясида ҳам ӄайд этилган дейди Абдуғани Жиянбой:

- Қозоӄ энциклопедиясида Мажид Жунисов 1917 йилда, туғилган,1945 йили Прагада вафот этган деб, ёзилибди. Бироӄ Қалмуӄан Исабойнинг газетада ёзишича, ўтган 60 йил ичида ӄаҳрамоннинг ӄабрини Қозоғистондан ҳеч ким келиб зиёрат этмаган.

Прага шаҳрида ӄабристонлар кўп. Қаҳрамон Мажид Жунисов ӄабри ӄайсинисида эканлигини журналистлар дастлаб билмаган ва Қозоғистоннинг Чехиядаги элчихонасига мурожаат ӄилган. Элчихонадан тайинли жавоб олмагач, ўзлари ӄаҳрамон ӄабрини излаб топишган:

- Прагада 20-30 ӄабристон бор. Таваккал ӄилиб, Олшанский ӄабристонига 1 май куни бордик ва унинг ӄабрини ўша жойдан топдик. Жуда покиза, гуллар экилган жойда экан. Номини зарҳал ҳарфлар билан ёзиб ӄўйишибди.Атрофдаги 7 та ӄабр ҳам Совет Иттифоӄи ӄаҳрамонлариники экан. Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлганларнинг Олшанский ӄабристонида жами 435 та ӄабри бор.

Олшанский ӄабристонида ҳали миллати аниӄланмаган яна бошӄа ватандошларнинг ӄабрларини ҳам кўрганини Абдуғани Жиянбой суҳбат давомида айтиб ўтади:

- Уларнинг орасида мана бундай фамилиялар бор: Ажимов Жўлдос,1925 йили туғилган. 1945 йили 19 майда вафот этган.Икинчиси, Алиев Махмед деб ёзилган,балки бу Алиев Махмуддир,26 йили туғилган 45 йили 18 июнда ҳалок бўлган.Учинчиси Зайнулин Талғат Занулевич. Талъат исми ӄозоӄда ҳам, ўзбекда ҳам, ӄирғизда ҳам бор, шунинг учун буни ҳам аниӄлаш керак. Зайнулин Талғат 1925 йили туғилган 1945 йили 12 июнда ҳалок бўлган. Қаранг, 9 майда ғалаба бўлган, улар ғалабадан кейин ҳам бир ой бу ерда юрган. Баев Абдулла, 1924 йили туғилган, 1945 йили 21 июлда Прага учун курашда ҳалок бўлган. Шарипов Қурбон деб ёзилган, бу исм-шариф ҳам Марказий Осиёда кенг тарӄалган,Шунинг учун буларнинг миллатини аниӄлаш керак.

«Озодлик» радиоси мухбирлари Қозоғистонга телефон ӄилиб, «Қозоӄ ӄозоӄни нега изламайди» номли маӄола муаллифи 82 ёшли Қалмуӄан Исабой билан ҳам боғланиб, Мажид Жунисов ӄандай ӄилиб Қаҳрамон унвонига сазовор бўлганини билди:

- Днепр дарёсидан ўтишда душманлар томонидан ӄаттиӄ ӄаршилик бўлди. Шунда буйруӄ берилган, «кимда-ким Днепрдан биринчи бўлиб ўтиб, нариги томондаги плацдармни эгалласа, шу ӄаҳрамон унвонига сазовор бўлади, деб. Шунда 23 ёшли Мажид Жунисов 1943 йили ӄаҳрамон унвонига сазовор бўлган, - деди Қалмуӄан Исабой.

Айни чоғда Қалмуӄан Исабой сўзларида давом этаркан, Иккинчи жаҳон уруши пайтида Қозоғистондан 1 миллион 200 минг одам урушга кетиб, ярмидан кўпи ӄайтиб келмаганини ва бугун уларнинг хотираси учун хукумат кўнгилдагидек ишлар ӄилмаётганини айтади:

- Мен бу масалани кўтарсам на ҳукумат, на маданият вазирлиги ӄилт этмаяпти. «Қозоӄ ӄозоӄни нимага изламайди» деганим шундан, - деди Иккинчи жаҳон уруши ӄатнашчиси, ёзувчи Қалмуӄан Исабой.
XS
SM
MD
LG