Линклар

logo-print

Буюк Британия фуқаросининг “очиқ шеъри”


Шайбон 9 апрель куни конституциявий тузумга тажовуз қилишда айбланиб ҳибсга олинган ёш журналист Собиржон Ёқубовнинг тақдири жаҳон жамоатчилиги эътиборидан четда қолмаётир.

Яқинда британиялик оддий фуқаро Ричард МакКайн ҳам С.Ёқубов тақдиридан изтиробга тушиб, бир шеър ёзди. Бу шеър “Ўзбекистон Президентига очиқ шеър” деб номланади.

Бу шеърнинг ўзбекчага эркин таржима қилинган бир қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Ёш бўлса-да, ғайратли, жасур
Собиржон тақдирин ўйлайман тинмай.
Тошкент зиндонида у тутқун бугун
Озод қилмоқ керак, билмайман қандай.

Журналист Қудрат Бобожоновнинг сўзларига кўра, узоқ британиялик оддий кишининг бу шеъри аслида жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг муаммоларига бефарқ эмаслигидан далолат беради.

Кузатувчи Алимардон Аннаев эса Р.МакКайннинг бу шеъри ўзбек шоирлари учун намуна бўлиши кераклигини айтди.

“Афсуски, бизнинг шоир-ёзувчиларимизда мардлик етмаётгани, улар кимнингдир қули, маддоҳи бўлиб қолаётгани, британиялик шу йигитчалик бўла олмаётгани бор гап. Ўз қавмидан чиққан журналист тақдирига бефарқ бундай сўқир кўзларга ҳайф дегинг келади”, - деди А.Аннаев.
XS
SM
MD
LG