Линклар

logo-print

Чимкент шаҳрида таниқли қозоқ мухолифати раҳбарига ҳужум қилинди.


Келаси йил Қозоғистонда ўтказиладиган президентлик сайловига мухолифат номзоди қилиб кўрсатилган Жармахан Туяқбай душанба куни мухолифатнинг бошқа раҳбари, собиқ ахборот вазири Олтинбек Сарсенбаев билан Чимкентдаги кафеда учрашган. Ўша пайт кафега элликка яқин ёш йигит кириб келган ва муштлашиш бошланган.
Туяқбайнинг қўриқчилари уни орқа эшикдан қочириб юборган. Лекин 30 дақиқача давом этган муштлашиш пайтида Сарсенбаевга тан жароҳати етказилган.
XS
SM
MD
LG