Линклар

Бугун “Халқаро матбуот эркинлиги куни”.


Сана муносабати билан халқаро инсон ҳукуқлари ташкилотлари ва матбуот органлари шарқий ва ғарбий Европа, шунингдек, Марказий Осиё ҳукуматларини бу мамлакатларда инсон ҳуқуқлари ва матбуот эркинлиги бузилаётгани учун танқид қилди.
Бош қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегарасиз мухбирлар” ташкилоти чиқарган ҳисоботга кўра, ўтган йил Ироқда 19 журналист ўлдирилган, 12 нафари ўғирлаб кетилган. Ироқ ҳозирда ҳам журналистлар учун энг хатарли давлат бўлиб қолмоқда.
“Чегарасиз мухбирлар” ташкилоти ҳисоботида Россия, Беларус, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўз мамлакатларида матбуот эркинлиги таъминланмаётгани учун масъул экани билдирилган.
Лондондаги “Халқаро Амнистия” инсон ҳуқуқлари ташкилоти эълон қилган ахборотномада Европа ва Марказий Осиё ҳукуматлари ўз фуқаролари ҳуқуқларини бузаётганлиги учун танқид қилинган.
XS
SM
MD
LG