Линклар

Бугун Ироқда исёнчилар АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларига ҳужум қилди.


Юз берган отишмаларда 12 жанггари ўлдирилди, ироқлик бир аскар ва икки фуқаро нобуд бўлди. Бағдоддан 115 километр нарида жойлашган Рамади шаҳрида рўй берган тўқнашувда америкалик икки аскар ярадор бўлди. Беш жанггари асир олинди.
Айни пайтда, сешанбага ўтар кечаси парвоз пайтида алоқа узилиб қолган «Ф-18» русумидаги жанговар самолётнинг учувчиси жасади топилди.
XS
SM
MD
LG