Линклар

logo-print

Пикет куч билан бостирилди


Шайбон 3 май куни АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида Ўзбекистон ҳукумати истеъфосини сўраб ташкил этилган пикет ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан куч билан тарқатиб юборилди.

Шу куни тахминан тунги соат 23 лар атрофида 60 га яқин пикетчига қарши ҳуқуқ-тартибот идоралари махсус бўлинмаларнинг юздан ортиқ ходими ташланди. Махсус бўлинма аскарлари пикетчиларнинг барчасини, жумладан, аёллар ва болаларни шафқатсиз калтаклади.

Калтакланган пикетчилар автобусга зўрлаб тиқилди. Дастлабки маълумоталрга кўра, улар Қашқадарёга олиб бориб ташланган.

Пикетчиларнинг аксарияти Шаҳрисабздаги “Кеш” акциядорлик жамиятининг собиқ акциядорлари ва уларнинг оила аъзолари, бир қисми эса қамалган фуқароларнинг яқинлари эди.

Улар акциялари қайтариб берилишини, ноҳақ қамалган яқинлари озодликка чиқарилишини талаб қилаётганди.

Шунингдек, пикетчилар Бош вазир Шавкат Мирзиёев, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси раҳбари Маҳмуд Асқаровнинг истеъфосини ҳам сўраганди.

Пикетчилар шу куни элчихона рўпарасида зарғалдоқ ва оқ рангли чодирлар ҳам тиккан эди.
XS
SM
MD
LG