Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:22

Аппеляция суди дастлабки ҳукмни ўз кучида қолдирди


Лобар Акрамийлик диний оқимига аъзоликда айбланиб кўп йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Бахт шаҳрилик етти йигит устидан ўтказилган аппеляция судида дастлабки ҳукм ўзгаришсиз қолдирди.

Маҳкумларнинг яқинлари аппеляция суди ҳам адолатсиз ўтказилганидан норози бўлмоқда.

Уларнинг айтишича, судга бирорта гувоҳ чақирилмаган, маҳкумларнинг яқинларидан ҳеч кимга сўз берилмаган. Судланувчиларнинг айбсизлиги яққол кўриниб турса-да, уларнинг кўрсатмалари инобатга олинмаган.

Ота-оналарнинг фикрича, аппеляция суди ҳукми аввалдан тайёрлаб қўйилган. Суд жараёнининг ўзи эса номигагина ўтказилган.

Сирдарёлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Аъзам Фармоновнинг сўзларига қараганда, акрамия диний ташкилотининг ўзи аслида йўқ. Судланувчиларга акрамийларнинг асосий дастури ҳисобланаётган “Иймонга йўл” китобидан сабоқ олганлик айби қўйилган. Бу китобнинг ўзи эса судда кўрсатилмаган.

А.Фармоновнинг билдиришича, судга қатнашиш учун келган кишиларга ҳам ички ишлар ходимлари томонидан тазйиқлар ўтказилган.

А.Фармонов мазкур аппеляция суди Ўзбекистонда одил судлов йўқлигини яна бир бор кўрсатиб берганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG