Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:17

Уруш фахрийлари имтиёзлар бекор қилинганидан оғринмоқда


Ўзбекистонда ҳозир 30 минг атрофида уруш фахрийси яшайди. “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган уруш фахрийларининг аксарияти ўзлари учун энг муҳими тинчликнинг барқарорлиги эканини таъкидлади.

Бироқ уларнинг кўпчилиги уруш фахрийлари учун коммунал тўловлардаги имтиёзлар бекор қилинганидан оғринганини яширмади.

“Нуроний” жамғармаси вакили Маҳмуджон Ғофуровнинг сўзларига қараганда, ҳозир Ўзбекистонда уруш фахрийлари учун белгиланган имтиёзларнинг икки тури бор.

“Уларнинг коммунал тўловлари бўйича имтиёзи бекор қилингач, бунинг ўрнига товон тўланадиган бўлди. Шунингдек, уруш фахрийлари шаҳар транспортида текин юради. Уларнинг дори-дармонни бепул олишда ҳам имтиёзи бор”, - деди М.Ғофуров.

Тошкентдаги 9-оилавий поликлиника ходимаси Муаттар Илёсованинг таъкидлашича, шифокорлар ҳар ўн кунда икки марта уруш фахрийлари ҳолидан хабар олади.

Айрим уруш фахрийлари 1941-1945 йиллардаги уруш “Улуғ Ватан уруши” эмас, “Иккинчи жаҳон уруши” деб аталаётганига эътироз билдирди.

Уруш қатнашчиси Сирожиддин Мусаевнинг таъкидлашича, ўзбекистонликлар Сталинграддами, Курскдами, қаерда жанг қилишидан қатъи назар ўз юрти, ўз халқини ҳимоя қилиш учун курашган.
XS
SM
MD
LG