Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:18

Урушдан кам одам қайтди


Фирдавс “Меҳнат фронти” сўзлари бундан 60 йиллар илгари жуда катта аҳамият касб этарди. Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги шиддат, оғир кунлар, машаққатли ҳаёт мамлакат ичкарисида ҳам ҳукм сурарди.

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманилик Шукур Бозоров 80 ёшни қоралаган. У меҳнат фронти машаққатларини ўз бошидан кечирган инсонлардан.

Отахоннинг хотирлашича, урушга яроқли барча эркаклар фронтга йўл олганди. Қўш ҳайдаш, экин экиш ва уни йиғиштириб олиш ишлари фақат аёллар ва болалар зиммасига тушган.

Шу кунларда уруш йиллари қийинчиликларини янада кўпроқ эслаётган Марям момонинг таъкидлашича, ҳар ўн беш кунда нормани бажарган аёлларга 2 килограммдан ун бериларди. Белгиланган нормада ғалла ўра олмаган аёлларга эса ун ҳам берилмасди. Ёш гўдаклар, қарияларнинг ҳаммаси даладан бери келмаган.

Суҳбатдошларнинг айтишича, иш қанчалик оғир бўлмасин, улар меҳнатдан бўйин товламаган.

“Ўшанда одамларда ўзи учун эмас, юрт озодлиги учун хизмат қилиш ҳисси кучли эди. Уйларида бор нарсани ҳам фронт учун элтарди. Отининг эгари, жабдуқларигача фронтга берди кишилар”, - дейди суҳбатдошлар.

Уларнинг эслашича, ҳамма уруш тезроқ тугаб, яқинлари фронтдан тезроқ қайтишини кутар эди. Лекин кўпчилик урушдан қайтмади.

Марям момонинг сўзларига кўра, уруш йилларидаги қийинчиликларга қарамай, одамлар ўртасида меҳр-мурувват кучли эди. Ҳозир эса кишилар ўртасида меҳр-оқибат кўтарилиб, бир-бирига бефарқлик кучайган.
XS
SM
MD
LG