Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:09

Бухорода халқаро фестиваль очилди


Басира 5 май куни Бухорода “Шойи ва ипаклар” олтинчи анъанавий халқаро фестивали очилди. Ўнлаб мамлакатлардан меҳмонлар иштирок этаётган мазкур фестиваль 8 майга қадар давом этади.

Фестивалда Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келган ҳунармандлар билан бир қаторда Марказий Осиё давлатларидан ташриф буюрган усталар ҳам турли маҳсулотлари билан қатнашмоқда.

Халқаро фестиваль ташаббускорларидан бири, меҳмонхоналар ва ресторан хўжаликлари бўйича халқаро эксперт Андреа Лаунбергернинг таъкидлашича, бу тадбирдан мақсад ҳунармандликни ривожлантириш орқали сайёҳлик соҳасини тараққий эттиришдир. Фестиваль сайёҳларни жалб этишда муҳим аҳамиятга эга.

4 йилдан буён мазкур фестивалга туркман миллий ҳунармандлик намуналари кўринмай қолган эди. Бу йил эса туркманистонлик усталар табиий бўёқли матолар билан қатнашмоқда.

“Шойи ва ипаклар” фестивали доирасида ҳунармандликни ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро анжуман ҳам ўтказилмоқда. Унда 36 мамлакат вакиллари қатнашяпти.
XS
SM
MD
LG