Линклар

БМТ Афғонистондаги гуманитар ташкилотлар ходимлари хавфсизлиги етарлича таъминланмаганидан ҳавотир билдирмоӄда.


Ўтган якшанба куни Афғонистоннинг Бағлон вилоятида хорижий инсонпарварлик ташкилотларидан бирида хизмат ӄилган уч аёл зўрланган ва ўлдириб кетилган эди.
БМТ вакиласи Ариан Кантье бу борада баёнот берди:
- Вазиятнинг жиддийлиги шундаки, жиноят содир бўлган жойдан топилган хатда уч аёлнинг ўлдирилиши уларнинг нодавлат ташкилотида ишлаши билан боғлиӄ, дейилган.Жиноятнинг асл сабаблари ҳали аниӄ маълум бўлмаса-да, нодавлат ташкилотларида ишлаётган барча аёлларга бу таҳдид экани кўриниб турибди.
Аёлларни ўлдирганликда гумон ӄилиб,полиция уч кишини ҳибсга олган.
XS
SM
MD
LG