Линклар

logo-print

Бугун Москванинг Басманний туман суди 4 май куни Беларус элчихона биноси олдида руҳсат этилмаган намойишда ӄатнашган учинчи одамга ҳукм чиӄарди.


«Интерфакс» ахборотига кўра, «Яблоко» партияси фаоли Семён Бурда милиция ходимларига бўйсунмаганлиги учун 6 кунлик маъмурий ҳибсга ҳукм ӄилинди.
Пайшанба куни суд «Яблоко» партиясининг яна бир фаоли Дмитрий Кокаревни олти кунлик ӄамоӄ жазосига ҳукм ӄилган эди.Кокаревнинг сафдоши Ирина Воробьевага жарима солинганди. Суд ҳукмидан норозилик билдириб, Дмитрий Кокарев очлик эълон ӄилган.
Эслатиб ўтамиз,4 май куни Беларус элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказганлар 26 апрелда Минскдаги норозилик кўча юришида ӄатнашиб, ҳибсга олинган муҳолифатнинг озод этилишини талаб ӄилган эди.
XS
SM
MD
LG