Линклар

АҚШ президенти Жорж Бушнинг Европага сафари бошланди.


Дастлаб Жорж Буш Рига шаҳрига боради. Латвия,Литва ва Эстония Совет Иттифоӄи уларни окупация ӄилгани ҳаӄиӄат эканлигини Россия тан олишини талаб ӄилмоӄда.
Душанба куни Жорж Буш Москвада, нацистлар устидан ӄозонилган ғалабанинг 60 йиллиги муносабати билан бўладиган тантаналарда иштирок этади. Тантаналарда 50 дан ортиӄ мамлакат раҳбари ӄатнашади.
Жорж Буш Россия президенти Владимир Путин билан Болтиӄбўйи мамлакатлари ва Грузия муаммолари масаласида Москванинг муносабатини ҳам муҳокама ӄилиш ниятида эканини айтди.
XS
SM
MD
LG