Линклар

Буюк Британияда бўлиб ўтган парламент сайловларида Лейбористлар партияси ғолиб чиӄди.


Бу мамлакат тарихида биринчи бор лейбористларнинг узлуксиз учинчи маротаба ғолиб чиӄиши.
Лейбористлар партияси етакчиси Бош вазир Тони Блэр:
- Британия халӄи лейбористларнинг ҳокимиятда ӄолишини истаётгани кўриниб турибди. Биз бунга аӄл ва масъулият билан ёндошишимиз, сайловлар арафасида одамлар менга айтган муаммоларга бутун эътиборимизни жалб ӄилишимиз даркордир, - деди.
Сайлов олди кампаниясида мухолифат Бош вазирни Ироӄдаги ҳарбий операцияларда ӄатнашгани учун ӄаттиӄ танӄид ӄилганди. Лекин лейбористларнинг иӄтисодни ривожлантиришдаги муваффаӄиятлари сайловчилар учун мухим аҳамият касб этган кўринади.
Жума куни ӄиролича лейбористлар раҳбари Бош вазир Тони Блэрга янги ҳукуматни тузишни топширди.
XS
SM
MD
LG