Линклар

Фаластин мухториятида маҳаллий бошӄарув органларига бўлиб ўтган сайловларда «Фатх» ҳаракати «Хамас» гуруҳига ӄараганда кўпроӄ овоз олди.


Бу ҳаӄда Рамаллоҳдаги Фаластин сиёсий тадӄиӄотлар маркази директори Халил Шикокий баёнот берди:
- «Фатх» сайловларни жуда яхши ўтказди ва хатто олтита йирик шаҳар муниципалитетларидаги деярли барча ўринларни эгаллади. «Хамас» – иккитасида «Фаластинни озод ӄилиш жабҳаси» ҳам иккита шаҳардаги сайловда ғолиб чиӄди. Қолган гуруҳлар ва ҳаракатлар муваффаӄиятга эриша олмади.
Сўнгги маълумотларга кўра, «Фатх» ҳаракати учун сайловчиларнинг 55 % и овоз берган. Январь ойида Ғазо минтаӄасида бўлган сайловларда ғалабага эришган «Хамас» гуруҳига бу сафар сайловчиларнинг 33 %и овоз берган холос.
XS
SM
MD
LG