Линклар

logo-print

Ливан пойтахти Байрут шимолидаги асосан христианлар яшайдиган Жунейҳ шаҳирда бомба портлагани оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди¸ бир неча одам жароҳатланди.


Шаҳардаги бозор ва черков яқинида содир этилган бу портлаш сўнгги икки ой ичида рўй берган бешинчи портлаш бўлди. Феврал ойида мамлакат Бош вазири Рафиқ Ҳаририй ҳаëтига суиқасд қилинганидан кейин юз берган қатор ҳужумлар оқибатида 3 киши нобуд бўлди ва ўнлаб одам жароҳатланди.
Бошқа бир хабарга кўра¸ Сурияга қарши ливанлик христиан мухолифати раҳбари 15 йиллик сургундан кейин бугун Байрутга қайтиб борди.
У 1990 йилда Сурия кучларига қарши уюштирилган қўзғолон натижасиз тугаганидан кейин Францияга қочиб келган эди.
XS
SM
MD
LG