Линклар

Дунë мамлакатлари раҳбарлари Британия Бош вазири Тони Блэр ва унинг Лейбаристлар партиясини парламент сайловларида қозонган ғалабаси билан табрикламоқда.


Лейбаристлар партияси парламентдаги 646 ўриндан 355 ўринни қўлга киритди. Ғалабадан кейин Блэр ўз ҳукумати таркибини ўзгартириб¸ собиқ Ички ишлар вазири Дэвид Бланкеттни Меҳат вазири вазифасига тайинлади. Мудофаа вазири Жефф Ҳуннинг номзоди парламент раислигига кўрсатиладиган бўлди.
Сайловда консерваторлар партияси 197 ўрин қозонгани маълум бўлганидан кейин партия раҳбари Майкл Хобард ўз истеъфосини эълон қилди.
Ироқ урушига қарши чиққан ягона партия - Либерал-демократлар 62 ўрин эгаллади.
XS
SM
MD
LG