Линклар

logo-print

Осиë ва Европа давлатлари ташқи ишлар вазирлари Пхеняннинг ядровий қуролларни синовдан ўтказишга интилаëтганидан ташвишланиш бидириб¸ Шимолий Кореяни зудлик билан музокараларни қайта бошлашга чақирдилар.


Япониянинг Киото шаҳрида бўлиб ўтган Осиë ва Европа давлатлари вакилларининг икки кунлик йиғилиши сўнггида эълон қилинган баëнотда¸ Шимолий Корея кечиктирмасдан ўзининг ядровий дастурига оид олти томонлама музокараларда қайта иштирак этиши кераклиги таъкиланади.
БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги бошлиғи Муҳаммад ал-Барадей дунë давлатлари раҳбарларига мурожаат қилиб¸ Шимолий Кореяни ядровий қуролларни синовдан ўтказиш режасини тўхтатишга ундашга чақирди.
“Умид қиламанки¸ улар синов ўтказмайди. Шимолий Корея билан алоқада бўлган давлатлар раҳбарлари Пхенян ҳукуматига сим қоқиб¸ ядровий қуролларни синовдан ўтказишдан воз кечишга чақиришларига умид қиламан”¸ - деди Ал-Барадей.
XS
SM
MD
LG