Линклар

Россия Президенти Владимир Путин бугун Москванинг жануби-ғарбидаги тепаликда Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонган Совет армияси аскарлари хотирасига ўрнатилган ëдгорликни очди.


Маросимда сўзлаган Путин Совет Иттифоқи фуқаролари уруш даврида кўрсатган қаҳрамонликлари тўғрисида гапириб¸ жумладан бундай деди:
“Кўп миллатли мамлакатимиз халқларининг жасорати¸ собитқадам ва ҳамжиҳатлилиги фашизмни бартараф этишда асосий кучга айланди. Урушда ҳам уйда ҳам ҳамма бирдек ғалаба учун курашди”¸ - деди Россия Президенти.
Душанба куни Москвада 50дан зиëд давлат раҳбарлари иштирокида Иккинчи жаҳон урушининг 60 йиллиги нишонланади.
XS
SM
MD
LG