Линклар

logo-print

Ироқ парламенти ҳукуматдаги олтита бўш ўринга кўрсатилган номзодларни тасдиқлади¸ аммо улардан бири Ҳошим Абдул-Раҳмон ал-Шиблий таклиф қилинган лавозимни қабул қилмади.


Инсон ҳуқуқлари вазири вазифасига тайинланган Ал-Шиблийнинг айтишича¸ у сунний араб бўлгани учун ушбу лавозимга таклиф қилинган. Ал-Шиблийга кўра¸ мазҳаблар асосида иш тутиш жамиятни бўлинишга етаклайди.
Янги тайинланган ҳукумат аъзоларидан тўртаси сунний мусулмон. Мудофа вазири¸ Саноат вазири ҳамда Бош вазир ўринбосари вазифаси суннийлар вакилларига берилди. Нефт вазири вазифасига эса шиалар вакили Иброҳим Баҳр ал-Улум тайинланди.
XS
SM
MD
LG