Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:04

Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни нишонланди


Зикрилло Ишонч 9 май куни эрталабдан Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон урушида шаҳид кетганларга ҳурмат бажо келтириш мақсадида тошкентликлар, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан келган кексаю ёш Хотира майдонига кела бошлади.

Мамлакат раҳбарияти иштирокида бу ерда тадбир ўтказилаётгани боис кўпчилик майдон теварагида туриб қолди. Улар орасида уруш қатнашчилари ҳам бор эди.

“Каримов телевизорда кечаги чиқишида уруш фахрийларини ўзи кутиб олишини айтганди. Лекин майдонга кириш учун рухсатнома ҳаммага тарқатилмаган. Раҳбарлар ўзлари маъқул кўрган кишиларга рухсатнома бергандирда”, - деди тадбирга кира олмай турган уруш қатнашчиларидан бири.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мамлакат раҳбарияти иштирокидаги расмий тадбир ниҳоясига етгач, Хотира майдони омма учун очиб қўйилди.

Одамлар “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиб, майдондаги урушда қурбон бўлган жангчилар номи битилган темир саҳифали рамзий китоблардан ўз яқинларининг исми-шарифларини излади.

“Отам Абдуҳаким Абдуллаев 1941 йилда урушга чақирилганди. 1943 йилда бедарак кетган эди. Китобда унинг номи ҳам бор экан”, - дейди “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган бир аёл.

Хотира майдонига келганлар шаҳид кетган яқинларини ҳали ҳам изламоқда. Улардан бири майдондаги китобдан урушда бедарак йўқолган отасининг исмини топа олмаганини айтди.
XS
SM
MD
LG