Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:25

Хоразмда уруш қатнашчилари байрамга таклиф қилинди


Ҳозир Хоразм вилоятида 1571 нафар уруш қатнашчиси яшайди. Уларнинг бир қисми Урганчдаги Хотира майдонида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида қатнашди.

Тадбирда фақат соғлиғи кўтарган уруш фахрийларигина иштирок этди. Улар тантанага тиббиёт ходимлари кузатувида махсус автобусларда олиб келинди.

“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган уруш қатнашчилари ўша суронли йиллардаги қийинчиликлар ҳақида сўзлар экан, жанггоҳларда ҳалок бўлган сафдошларини яна бир бор хотирлади.

Маълумотларга кўра, Хоразмдан урушга 50 мингга яқин киши кетган бўлиб, улардан 10 мингдан ортиғи жангларда ҳалок бўлган, 7 мингга яқини бедарак кетган.

Уруш йилларида меҳнат фронтида ишлаган 22 минг хоразмликнинг бири Минвара Кашопованинг сўзларига қараганда, бор-йўғини жангчиларга жўнатган одамлар орасида очликдан ўлиш ҳолатлари ҳам кўп бўлган.

Кузатувларга кўра, вилоятдаги уруш фахрийларининг кўпчилиги ижтимоий қийинчиликда кун кечиряпти. Пенсия миқдорининг камлиги, баъзан ўз вақтида берилмаслиги бунга сабаб бўляпти.

84 ёшли Жуманиёз Бекматовнинг таъкидлашича, байрамлардан бошқа вақтларда уруш фахрийлари ҳолидан ҳеч ким хабар олмайди.

Урганч шаҳрида яшовчи 88 ёшли Ҳожарбиби Ҳожиниёзова эса жангчиларнинг бевалари ҳатто байрамларда ҳам йўқланмаётганидан шикоят қилди.

Вилоят мудофаа ишлари бошқармасидан олинган маълумотга кўра, Ғалабанинг 60 йиллиги муносабати билан ҳар бир уруш фахрийсига турли совғалардан ташқари 20 минг сўмдан пул тарқатилган.
XS
SM
MD
LG