Линклар

logo-print

Марказий нашрлар шарҳи


Ўтган ҳафтада марказий нашрларда 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган жуда кўп мақолалар эълон қилинди.

“Халқ сўзи” газетасининг 4 май сонида Зиёд Есенбоевнинг “Қўлда қалам ва қурол билан жасорат кўрсатган ҳамкасбларим ҳақида” сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Мақолада 1941-45 йиллар давомида чоп этилган газеталар ҳақида, жумладан, бундай дейилади:

“Тарихий ҳужжатларга кўра, Ўрта Осиё ва Кавказдан урушга борган жангчиларнинг аксарияти рус тилини яхши билмаганлигини ҳисобга олиб, барча фронтларда ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик, грузин, арман, молдован ва татар тилларида газета-журналлар, рисола ва варақалар чоп этиш ҳақида махсус қарор қабул қилингани маълум. Бу ишга истеъдодли журналистлар, ёзувчилар сафарбар этилди. Ўзбек тилида уруш йилларида 14 та фронт ва 2 та дивизия газеталари чоп этилган эди”.

Мақола давомида ушбу нашрларни ташкил этишда, ўта хавфли шароитларда ҳам жангчиларга ўз она тилида чоп этилган газета, журнал ва варақаларни етказиб беришда фаол иштирок этган, қўлда қалам ва қурол билан жангларда қатнашган ўзбекистонлик журналистлар номлари тилга олинади:

“Уруш бошланиб, “Муштум” журнали вақтинча тўхтатилган йилда журнал маъсул котиби Мумтоз Муҳаммедов ҳаракатдаги армия сафига чақирилиб, фронтга йўл олди. У жангу-жадалларда қатнашди, “Душманга қарши олға” фронт газетасида ишлаб юрганида “Наштар” деган бўлим ташкил этиб, душман бошига ҳажв ўтини ёғдириб турди”.

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 6 май сонида “Муҳарри минбари” рукни остида “Таълим ва тарбия мутаносиблиги” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда, жумладан, бундай дейилади:

“Собиқ тузум даврида райком котиби билан бирга колхоз ва савхозларнинг раҳбарлари ҳам мактаб, ўқитувчи устидан ҳукмрон эдилар. Уларнинг бир оғиз сўзи билан дарслар тақа-тақ тўхтатилар, ўқувчилар ҳуда-беҳуда дала ишларига жалб қилинар эди. Бугун бундай нолмақбул эгаликка барҳам берилди. Аммо... бутунлай эмас. Экинни ўт босса, ёдига биринчи бўлиб мактаб ўқувчилари тушадиган раҳбарлар ҳозир ҳам йўқ эмас. Улар мактаб ҳаётидан анча узоқ бўлиб, қабулларига оддий бир ўқитувчи келиб қолса, уни тинглашга, фикр-мулоҳазаларини эшитишга ҳам вақт топмайдилар”.
XS
SM
MD
LG