Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:04

Бу сафарги мактуб инобатга олинадими?


Шайбон Бир гуруҳ журналистлар Ўзбекистон ички ишлари вазири Зокир Алматовга мактуб йўллаб, уни 3 май куни Тошкентда ўтказилган пикет иштирокларининг калтакланиши ва бошқа бир қанча масалалар юзасидан мулоқотга чақирди.

Бундан бир қанча вақт муқаддам журналистларнинг Интернетда Сафар Абдуллаев имзоси билан эълон қилинган мақолаларга изоҳ сўраб ёзган шундай мактубидан кейин ички ишлар вазири ўринбосари Алишер Шарафуддинов улар билан мулоқот ўтказганди.

Хўш, бу сафар ички ишлар вазири навбатдаги мулоқотга рози бўладими ёки мактубда айтилган масала моҳиятидан келиб чиқиб, мулоқотга кўнмайдими?

“Озод овоз” сўз ва фикр эркинлигини қўллаб-қувватлаш ташкилоти раҳбари Бобомурод Абдуллаев фикрича, вазирнинг ўзи мулоқотга кўнмаса-да, унинг ходимларидан бири мактубда кўтарилган масалалар юзасидан журналистлар билан учрашиши мумкин. Лекин Ички ишлар вазирлигининг мамлакатдаги мақомидан келиб чиқилса, учрашув бўлмаслиги эҳтимоли каттароқ.

Мактуб муаллифларидан бири, Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг (Буюк Британия) Ўзбекистондаги вакиласи Галима Бухорбоева вазирлик бу таклифни эътиборсиз қолдириши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Мустақил кузатувчи Алимардон Аннаев ҳам вазирлик журналистлар таклифини ижобатсиз қолдириши ҳақиқатга яқин эканини таъкидлади.

“Одамларнинг оддийгина маиший ҳуқуқлари паймол этилишидан кўриниб турибдики, журналистларнинг бу галги талаби чучварани хом санаш билан баробардир. Қолаверса, Зокиржон Алматовга боғлиқ бўлмаган жиҳатлар бор. Шунинг учун учрашувни вазирнинг тепасида турган одамдан талаб қилиш керак”, - деди А.Аннаев.
XS
SM
MD
LG