Линклар

logo-print

Уруш давридаги ўзбек матбуоти


Феруза Ўзбекистондан Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб қайтган журналистларнинг кўпчилиги бугунги кунда оламдан ўтиб кетган, тириклари эса бармоқ билан санарлидир.

Кекса журналист Шароф Убайдуллаев уруш даҳшатларига шахсан гувоҳ бўлмаган эса-да, фронтда бўлиб қайтган журналистлар билан узоқ йиллар бирга ишлаган.

Унинг сўзларига қараганда, уруш кўрган журналистлар ўз касбининг ҳақиқий усталари эди.

“Бу даврда Ўзбекистон матбуоти жудаям қисқарганди. Қобилиятли, тажрибали журналистларнинг аксарияти фронтга кетганди. Аммо бу ўзбек журналистикаси уруш даврида тўхтаб қолганини англатмайди. Маҳаллий газеталар ўша пайтдаги ижтимоий-сиёсий воқеаларни ёритишда давом этган”, - деди Ш.Убайдуллаев.

Ш.Убайдуллевнинг таъкидлашича, уруш йилларида бутун совет, жумладан, ўзбек матбуоти ҳам Совет Иттифоқида мавжуд ягона мафкура ва тузумга хизмат қилган. Лекин бу давр журналистикаси ўз тараққиётида орқага кетмаган.

Ш.Убайдуллаевнинг билдиришича, матбуот корчолонлари урушдан қайтган журналистларнинг ҳурматини жойига қўймаган.

“Фронтда бўлган журналистлар тинч замонларда ҳам роҳат кўргани йўқ. Масалан, жуда яхши журналист Самад Қодиров урушдан тирик қайтса-да, матбуот амалдорларининг қурбони бўлди”, - деди Ш.Убайдуллаев.

Ш.Убайдуллаев уруш йилларида қўлда қуроли ва қалами билан Ғалабага кўмаклашган кишиларга таъзим қилиш керак, дея фикр билдирди.
XS
SM
MD
LG