Линклар

logo-print

Варшавадаги Россия элчихонаси олдида бугун бир гуруҳ польшаликлар норозилик намойиши ўтказди.


Намойишчилар Катин остонасида 1940 йили отилган поляк зобитларининг яӄинлари бўлиб, зобитларнинг отилишини геноцид деб тан олиниши талаб билан чиӄди.Намойишни кузатган «Озодлик» радиоси мухбири бундай хабар берди:
”Катин – бу Совет геноциди.Катинда бўлган воӄеаларни охиригача аниӄлаш керак”, - шу руҳдаги плакатларни ва полякларни ўлдиргани учун орденлар таӄиб олган НКВД ходимларининг суратларини ҳамда рўйҳатларини кўтарган Катин ӄўмитаси вакиллари Россия элчихонаси олдида, ”биз ҳаӄиӄатни талаб ӄиламиз, театр ўйинларини эмас”, - деб айтди.
Сталиннинг буйруғига биноан НКВД ходимлари Катин остонасида, Харьковда ва Медное ахоли пунктида поляк зобитлари билан зиёлилардан ҳаммаси бўлиб 20 минг кишини отган.
Узоӄ ваӄтлар совет ҳокимияти бу жиноятни нацистларга тўнкаб келганди. Фаӄат 1990 йили президент Михаил Горбачев Совет Иттифоӄи масъуллигини тан олган эди.
XS
SM
MD
LG