Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш ва Давлат Котиби Кондолиза Райс Москвада Россиядаги таниӄли инсон ҳуӄуӄлари фаоллари – экология ва фуӄаролик ташкилотлари вакиллари билан учрашди.


18 нафар инсон ҳуӄуӄлари фаолидан иборат гуруҳни Москвадаги Хельсинк гуруҳи раҳбари Людмила Алексеева бошӄарди. Унга кўра, Россиядаги экология ва инсон ҳуӄуӄларини химоя ӄилувчи ташкилотларини ғарб томондан молиялаштириш зарурати суҳбатда асосий мавзу бўлган:
- Инсон ҳуӄуӄларини ҳимоя ӄилиш ва экология ташкилотлари ижтимоий ва ҳайрия ташкилотлари бераётган ёрдамдан ташӄари фаӄат ғарб молиясига умидвор. Кўпинча бизга бу одобдан эмас, деб танбеҳ беришади.Аслида бизнинг ҳукуматимизни ўзи ҳам займлар, грантлар, деб турли кўринишдаги маблағларни оляпти-ю, бу ҳолатда ҳукумат учун одобдан эмас дейилмайди, бизга эса одобдан эмас деб танбеҳ беришади, - деди Людмила Алексеева.
XS
SM
MD
LG