Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:17

Советча мажбурият ҳамон амалда


Зикрилло Ишонч Шу кунларда Тошкент кўчаларида, маҳалла-кўйларда, чиқиндихоналар атрофида тимирскиланиб юрган ёш болаларни тез-тез учратиш мумкин. Бироқ улар дайди ёки қаровсиз қолган болалар эмас.

Маълум бўлишича, бу болалар яқин-атрофдаги мактаблар ўқувчиларидир. Улар металл парчалари йиғиш билан шуғулланаётир.

“Яқинда ўқитувчимиз ҳар бир ўқувчи уч килограммдан металл йиғиши мажбурий эканини айтди. У металл йиғиш имкони бўлмаганлар 200 сўмдан пул олиб келишини талаб қилди”, - деди ўқувчи қизалоқ “Озодлик” мухбири билан суҳбатда.

Унинг таъкидлашича, ўқитувчилар ўн кун ичида белгиланган миқдорда металл парчаларини йиғиш ёки унинг ўрнига пул тўплашга мажбурламоқда.

“Металлни фақат чет жойлардан ёки чиқиндихоналардан топиш мумкин. Бундай жойларда эса ароқхўрлар кўп юради. Биз қўрқамиз”, - дейди ўқувчилар.

Тошкентдаги Мирзо Улуғбек тумани халқ таълим бўлими ходимаси Мунаввар Маннопованинг билдиришича, ҳар бир мактабда металл ва қоғоз парчалари йиғиш бўйича бир йиллик махсус режа бор. Мактаблар йил давомида шу режани бажариб боради.

Унинг айтишича, режа бўйича йиғилган металл ва қоғоз парчалари иккиламчи маҳсулот қабул қилиш корхоналарига топширади. Бундан тушган маблағ мактабларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади.
XS
SM
MD
LG