Линклар

Эронда 17 июн куни ўтказиладиган президентлик сайловида қатнашадиган номзодларни рўйхатга олиш бошланганига беш кун бўлди.


Ички ишлар вазирилиги маълумотига кўра, ҳозиргача кўпчиликка яхши таниш бўлмаган 105 нафар номзод президентлик сайловида қатнашиш учун ҳужжат топширган. Вазирлик расмийларининг билдиришича, ҳозирча Эроннинг бирорта ҳам таниқли сиёсатчиси президентликка ўз номзодини қўйиш учун ҳужжат топширмаган. Номзодларни рўйҳатга олиш 14 майгача давом этади.
Бугун собиқ Эрон президенти, 70 яшар мўътадил диний уламо Хошимий Рафсанжоний президентлик сайловида қатнашиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG